Apple компанияси Бразилияда жавобгарликка тортилди

АҚШнинг Apple компанияси Бразилияда зарядловчисиз смартфонлар сотгани учун жаримага тортилган.

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш департаменти компанияга 1,9 миллион долларга тенг бўлган 10,5 миллион риал миқдорида жарима солган.

Бразилиянинг ваколатли идораси iPhone смартфонларини харидорларининг қутиларида зарядловчи қурилмасининг йўқлигидан ғазабланиб қилган шикоятларига жавоб берганини таъкидлади.

Маълум қилинишича, истеъмолчиларнинг шикоятларини рўйхатдан ўтказгандан сўнг, регулятор Apple-дан вазиятни тушунтиришни сўраган, аммо компания жавоб бермаган.

Бундан ташқари, Бразилиянинг ваколатли маъмурияти Apple компаниясини адолатсиз ташвиқотда айблади. iPhone 11 Pro қурилмасининг видеоклипида унинг чанг ва сувга чидамли эканлигига ишора қилиниб, ён томондан сув оқаётган смартфон намойиш этилган.

Шу билан бирга, реклама видеосида кичик ҳажмдаги ҳарфлар билан ушбу ҳолат доимий эмаслиги ва вақт ўтиши билан қурилманинг заифлашиши мумкинлиги кўрсатилган.

Федерал янгиликлар агентлиги шуни кўрсатдики, ишлаб чиқарувчининг кафолати, юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари, қурилмага намлик тушиши натижасида етказилган зарарни қопламайди.