Американинг яна бир штати Googleни монополия айблови билан судга берди

Американинг Техас штати Бош прокурори Кен Пакстон Техас ва бошқа штатлар томонидан Google компаниясига қарши монополия айблови даъвосига яна 4 та штат қўшилганлигини хабар қилди.
Бу Техас ва бошқа штатлар Google компаниясини реклама соҳасида ҳозирги устунлигини мустаҳкамлаш учун антимонопол қонунларини бузганликда айблаб, судга мурожаат қилганидан кейин пайдо бўлди.
Кен Пакстон ўтган декабрь ойида Аляска, Флорида, Монтана, Невада ва Пуерто-Рико штатлари даъвога қўшилганлигини, суд даъвоси иштирокчилари сони 15 штат ва минтақага етганлигини таъкидлади, чунки бу суд жараёни федерал ҳукумат томонидан Google қарши берилган учта даъволардан биридир.
Бошқа томондан, Google бу янги даъвони судга арз қилинмайдиган фойдасиз ҳаракат деб ҳисоблаган.