Америкалик пастор аёллардан Мелания Трамп cингари чиройли бўлишни илтимос қилди

Миссури штатида руҳоний Стюарт Аллен Кларкнинг ваъз-маърузаси омманинг ғазабига сабаб бўлиб, кўпчилик уни фикрларини аёлларга нисбатан нохолислик ва нафрат билан қараш, деб таърифлаган.

Миссури штатидаги Малден баптист черкови пастори, Стюарт Аллен Кларк ўзининг хутбаси пайтида аёллар эрларининг эътиборини жалб қилиш учун ўзларининг шахсий хусусиятларини сақлаб қолишлари ва озишлари кераклигини таъкидлаган. Шунингдек, аёллар нимага интилишлари кераклигига мисол қилиб собиқ биринчи хонимнинг расмидан фойдаланган, унинг ортидаги экранда Мелания Трампнинг сурати намойиш этилган.