Америкалик олимлар “Ковид-19″ни ултьратовуш билан даволашни таклиф қилишди

Профессор Томаг Вергпитский бошчилигидаги олимлар гуруҳи вирусларнинг реакциясини кузатиш ва кўп ҳолларда уларни ўлдирадиган частотани ўлчаш учун ултратовуш таъсирини симуляция қиладиган компютер моделларини тайёрладилар.

Ва 25 дан 100 гц гача бўлган частоталар коронавируснинг инсон ҳужайраларига ёриб киришига ёрдам берадиган тожларини парчалайди, кейин оқсил ва липид мембраналари ёрилиб кетади.

Олимларнинг таъкидлашича, ултратовуш сканеридан чиққан ултратовуш товушлари таъсир доирасига кирган коронавируслар дарҳол, яъни бир миллисекунддан кам вақт ичида ўлади.

Бироқ, Массачусетс штати олимлари “Ковид-19” билан касалланган беморларни даволаш билан шуғулланадиган шифокорлар билан ҳамкорликда ҳали тажрибалар ўтказмаганлар.

Олимлар ушбу тажрибаларни бошқа университетлар ва касалхоналардаги ҳамкасблари билан маслаҳатлашгандан сўнг ўтказишни режалаштирганликларини айтишди.