Вакцина ҳақидаги миш-мишлар асоссиз: этник ва диний озчиликлар вакцина олишга чақирилмоқда

Мен кўчада туриб – илтимос, вакцина олинглар, бизни бошимиздан нималар ўтаётганини билсангиз эди, – дея бақирган бўлар эдим.

Бу Ньюпортда яшовчи ва COVID-19 туфайли турмуш ўроғи ва қайнукасини йўқотган Шамима Аббосни илтимоси.

Шамима Аббос марҳум эри Ғулом билан

Ака-укалар ўтган йили апрель ойида бир неча соат ичида оламдан ўтдилар.

Сўнгги ҳафталарда қора танлилар, осиёликлар ва этник озчиликлар ўртасида вакцинага нисбатан шубҳа уйғонди.

Шамимнинг оиласига вирус катта йўқтиш келтирган бўлсада, кўпгина оила аъзолари ҳали ҳам вакцинани қабул қилишга иккиланмоқда. Менинг қайнукам уни олишни истамади ва қайнонамга ҳам тўсқинлик қилди.

Мен уни тинчлантиришга ҳаракат қилдим. Одамлар биз ҳозир қанчалик қийналаётганимизни, эримни ҳар дақиқа соғиниб эслаётганимизни кўришаяпди.

Шу кунларда вакцина ҳақида турли миш-мишлар тарқамоқда, манбалар эса бу миш-мишлар билан курашмоқда. Аммо аксарият манбалар инглиз тилида бўлганлиги учун, уларни она тили ингиз тили бўлмаган одамлар ўқимайди. Шу сабабли улар орасида миш-мишлар кўпайиши давом этмоқда.

Мусулмон шифокорлар аҳоли ўртасида сўровномалар ўтказиб бу миш-мишлар асоссиз эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда. Сўровнома натижаларига кўра 220 кишида 10% умумун вакцина қабул қилмасликларини, 16% эса иккиланаётганини билдирган.

Вакцинага нисбатан ишончни уйғотиш учун масжидлардан вакцинация маркази сифатида фойдаланиш фикри берилди.

Кардифдаги Дар-ул-Исра масжиди бу ишда бажонидил ёрдам беришини айтди.

Масжид маъмурияти одамлар орасидаги афсонани ёлғонлигини ва вакцинанинг соғлиққа ножўя таъсири йўқлиги хақида тушунтириш ишларини олиб боришга ўз ҳиссасини қўшмоқчи.

Соғлиқни сақлаш вазири: “Биз учун қадрли бўлган инсонларни вирусдан асраш учун бир давлат сифатида бирлашишимиз керак. Ҳамма шуни тушунишини истардимки, вакцинада хеч қандай чўчқа маҳсулотлари ва эмбрионал моддалар йўқ, у ҳар қандай дин вакиллари учун безарар” – деди.