Твиттер идораси Россия, Эрон ва Арманистон билан боғлиқ 373 аккаунтни ўчирди 

“Твиттер” компанияси раҳбарияти сешанба куни Россия, Эрон ва Арманистон билан боғлиқ тармоқдаги 373 аккаунтни блоклаганлигини эълон қилди.

Компания ўз баёнотида Россия расмийлари билан боғлиқ 100 та аккаунтни бекор қилганини айтди. Ушбу аккаунтлардан 69 таси НАТОнинг барқарорлиги ва ишончига путур етказишга қаратилган фаолият олиб борган ва 31 таси АҚШ ва Европа Иттифоқига қарши ишлаган.

Шунингдек, компания Эрондан бошқарилган 238 аккаунтни, 2020 йилги АҚШ президентлиги сайловларига номзодлар демократ Жо Байден ва республикачи Доналд Трамп ўртасидаги биринчи телевизион баҳсларга аралашиш учун ишлатилган деган баҳона билан ўчириб ташлаган.

Твиттер шунингдек, фаолияти Озарбойжонга қарши қаратилган Арманистонга боғлиқ 35 саҳифани ўчириб ташлаганини қўшимча қилди.