Туркия аҳолиси 83,6 миллион кишидан ошди

Туркия Статистика идораси томонидан берилган баёнотда, Туркия аҳолиси сони 2020 йилда 83 миллион 614 минг 362 кишига етганлиги, ўтган йилга нисбатан 459 минг 365 кишига кўпайганлиги кўрсатилди.

Туркия Статистика идораси пайшанба куни чиқарган баёнотида эркакларнинг улуши 50,1 фоизга (41 миллион 915 минг ва 985 киши), аёллар эса 49,9 фоизга (41 миллион 698 минг ва 377 аёл) етганини билдирди.

Баёнотда аҳолининг ўсиш суръати 2019 йилда 13,9 промилле бўлгани, 2020 йилда 5,5 промиллега камайгани кўрсатилган.

Баёнотда таъкидланишича, вилоят ва туманлар марказларида яшовчилар сони 2019 йилдаги 92,8 фоиздан 2020 йилда 93 фоизгача ўсган.

Бошқа томондан, баёнотда қишлоқларда яшовчи аҳолининг нисбати 7,2 фоиздан 7 фоизгача пасайганлиги таъкидланган.