Аёлларга қарши баёнот Токио-2020 Олимпиадаси президенти истеъфосига сабаб бўлиши мумкин

Токио Олимпиадаси ташкилий қўмитаси раиси Ёширо Мори жума куни, қўмитанинг махсус йиғилишида, аёлларга нисбатан “ноўрин” сўзлар айтгани учун танқид қилинганидан сўнг, расмий равишда истеъфога чиқиши мумкин.

Мори ушбу ойнинг биринчи ҳафтасида Япония Олимпия қўмитаси йиғилиши пайтида аёлларнинг учрашувларда кўп гаплашишини айтганидан сўнг Япониянинг собиқ бош вазири маҳаллий ва халқаро миқёсда танқидлар остида қолиб кетди.

Япониянинг бир гуруҳ депутатлари сешанба куни унинг сўзларига норозилик билдириш учун оқ кийим кийишган.

ТБС телеканали Морининг ўрнини Япония футбол ассоциациясининг собиқ президенти ва Олимпия шаҳарчаси мери Саппоро Кавабучи эгаллашини айтди.

83 ёшли Мори 4 февраль куни матбуот анжуманини чақириб, кечирим сўради ва ўзининг сўзларини “қабул қилиниши мумкин эмас ва Олимпия тамойилларига зид” деб таърифлади, аммо у истеъфога чиқишни рад этди.