Лукашенко тугмачали телефонларга қайтишга чақирди

Беларусь президенти Александр Лукашенко “Ақлли одамлар тугмачалар билан ишлайдиган телефонларга анчадан бери ўтишган”, деб таъкидлаб, смартфон эгаларини танқид қилди.

Беларусь Президенти ўз чақириғига ақлли телефонлар эгаларига қарши жосуслик қилишларига йўл очиб бераётганини сабаб қилиб келтирди.

“Агар америкаликлар сизни ҳар дақиқада қаерда эканлигингизни ва у ерда нима қилаётганингизни билишлари учун сизни ушбу IPhone орқали кузатишларини истасангиз, смартфон ва IPhone 12 дан фойдаланинг, қўнғироқ қилинг. Агар сиз айтганларимга қулоқ солмасангиз, тугмачали телефон сотиб олинг”, дейди Лукашенко.  

Кеча Минскда олтинчи Беларусь Халқлар Ассамблеяси ўз ишини бошлади ва унинг иши икки кун давом этади.