Россиянинг Нью-Йоркдаги консуллиги олдида тартибсизликлар содир этилди

Россиянинг Нью-Йоркдаги Бош консуллиги штаб-квартираси тартибсизликлар содир бўлганидан сўнг АҚШ Давлат департаментидан дипломатик ваколатхонаси хавфсизлигини таъминлашни сўради.

Консуллик ходимининг айтишича, сешанба куни олти соат давомида дипломатик муассаса олдида Россияга қарши митинг уюштирилган ва унда қатнашувчилар сони ўнга яқин кишига етган. Ниқоб кийган бир одам бинонинг олд томонига қизил бўёқ отган.

Ходимнинг айтишича, дипломатик ваколатхона полицияга мурожаат қилиб, консуллик қароргоҳи олдида тартибни назорат қилишни сўраган, аммо хавфсизлик ходимлари воқеа содир бўлган жойга келмаган.