Россия ва БАА товушдан тез учадиган самолётларини ишлаб чиқаради

Россия ва БАА гипертовушли бизнес самолётини ишлаб чиқариш ва ривожлантириш бўйича қўшма корхона ташкил этди.

Бу ҳақда Россиянинг саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Бирлашган Араб Амирликларига хизмат сафари чоғида маълум қилди.

Мантуровнинг таъкидлашича, лойиҳа қўшма бўлиб, унда амирлик томонидан Абу-Дабидаги “Мубадала” компанияси, Россия томонидан эса самолётларни лойиҳалаш ва ясаш компанияси ёки эҳтимол унинг шўъбаларидан бири иштирок қилади.

Мантуров овоздан тез ишлайдиган самолёт иккита версияда ишлаб чиқаришни режалаштирилганини билдирди. Улардан бирининг йўловчилар сиғими 8 кишини, иккинчисиники 30 кишини ташкил этади, самолёт кўриниши эса, 2021 йил – 2022 йил бошигача ишлаб чиқилиши кутилаётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, самолётнинг 80% техник хусусиятлари тайёр, масалан тезлиги 1,5 махдан 1,8 махгача бўлади. 1,8 мах тезлик билан самолёт камида 4 соат уча олади.