Қўшма Штатлар рецептсиз бериладиган биринчи коронавирус тестини молиялаштирмоқда

Оқ Уй АҚШ ҳукумати рецептсиз сотиб олиш мумкин бўлган мамлакатдаги биринчи коронавирус тестини молиялаштираётганини эълон қилди.

“Ellume” компанияси Ковид-19 ни тахминан 95 фоиз аниқликда 15 дақиқада аниқлай оладиган тестларни ишлаб чиқарди.

Оқ уйнинг “Ковид-19” бўйича бош маслаҳатчиси Энди Славитт: “Агар сиз Ковид-19 аломатларини сезсангиз, шунингдек, аломатлари кўринмайдиган одамларни текшириб кўришда ушбу тестдан фойдаланиш ҳамда ишга, мактабга, тадбирларга хотиржамлик билан бориш мумкин”, деди.

Шунингдек, АҚШ Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш вазирлиги “Ellume”га ишлаб чиқариш жараёнини жадаллаштириш учун 230 миллион доллар ажратди.

Шартнома шартларига кўра, “Ellume” шу йилнинг охирига қадар ҳар ойда 19 миллиондан ортиқ тест ишлаб чиқаради, шундан 8,5 миллионини АҚШ ҳукуматига топширилади.