Помпео: Америка яна саккиз йил олдинги Обама сиёсатига қайтолмайди

АҚШнинг собиқ давлат котиби Майк Помпео Президент Жо Байденнинг дипломатик сиёсати тўғрисида огоҳлантираркан: “Америка халқи Барак Обаманинг ташқи сиёсатининг яна саккиз йиллик даврига қайтолмайди”, деди.

Доналд Трампнинг ваколат муддати тугаганидан бери биринчи марта оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган Помпео Fox Newsга шундай деди: “Умид қиламанки, улар “Аввало Америка” шиорига асосланган ташқи сиёсатимизда давом этишади”.

Помпео, шунингдек, Президент Байденнинг “Трамп Россияга қарши тура олмади”, деган баёнотига жавобан “Биз Россиянинг сайловларимизга аралашишига йўл қўймаслик учун кўп ишладик. Мен Россияга жавобан қилган ишимиз билан фахрланаман”, деб таъкидлади.