Оқ уй: Қошиқчининг ўлдирилиши даҳшатли жиноят

Оқ уй АҚШнинг янги президенти Джо Байден маъмурияти Саудия Арабистони журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши иши бўйича Конгрессга разведка ҳисоботини эълон қилиб, унинг ўлдирилишини даҳшатли жиноят деб таърифлаганини эълон қилди.

Оқ уй матбуот котиби Джейн Псаки жума куни кечқурун ўтказилган матбуот анжуманида Байден маъмурияти Қошиқчининг ўлдирилишини “даҳшатли жиноят” деб таърифлаган Конгресснинг ҳисоботини тўлиқ ошкоралик билан эълон этишини айтди, аммо у буни қачон амалга оширилишига ойдинлик киритмаган.