Мянмарда ҳарбийлар ҳокимиятига қарши намойишда ёш аёл отиб ўлдирилди

Ўтган ҳафтада содир бўлагн ҳарбий тўнтарилишдан сўнг  Мянмада демократия учун кураш бошланди.  Шу сабаб билан 9 февраль сешанба куни мамлакат пойтахтида норозилар бош кўтарди. Улардан бири Мя Тхве Тхве Кхаинг исмли ёш аёл ҳақиқий ўқ билан отиб ўлдирилди. Лекин, полициянинг таъкидлашича уларда ўша куни ҳақиқий ўқлар бўлмаган, қўрқитиш учун фақат резина ўқлардан фойдаланилган. Уларнинг айтишича суриштирув ишлари бошланган.

Қўзғолонни четдан кузатиб турганлар ҳам бўлган ва улар шу ҳодисани тасвирга олган ва шу заҳотиёқ бу видео ижтимоий тармоқларда айлана бошлаган.

Видеода аёл полициячиларга орқа ўгирилиб турганини, лекин ҳеч қандай ножўя ҳаракатлар қилмаётганини ва бирданига йиқилганини кўриш мумкин. Унинг бошида мотоциклчилар шлеми бўлган. Тарқалган расмлардан бирида ўша шлемдаги ўқ изи тасвирланган.

Суд мед эксперти Кейт Хюинс расм ва видеоларни ўрганиб чиқиб ўз хулосасини айтди: “У айнан ўқдан яралангандай йиқилган, яъни резина ўқдан бундай йиқилмаган бўларди ва резина шлемни тешиб ўта олмаган бўларди. Унинг йиқилишига қараб ўқ қайси томондан учиб келганини аниқлаш мумкин. Ўқ полициячилар томондан учиб келгани кўриниб турибди”.

Аёлнинг ўлимидан халқнинг ғазаби қўзғади. Ижтимоий тармоқларда автомат кўтариб турган полиция офицерининг расми бутун мамалакат бўйлаб таркалди, ҳатто бу полициячининг исми ҳам аниқланиб, унинг ортидан оммавий ов бошланди. Аслида у ягона қуролланган полициячи бўлмаган, лекин омма айнан унинг ортидан тушган. Бу эса халқаро ҳуқуқни ҳимояловчи гуруҳларни ташвишга солмоқда.