Муҳаммад Абу Ал-Азум Нигерга президент бўлди

Нигерда ҳукмрон Миллий Демократик Ассамблеянинг номзоди 60 ёшли Муҳаммад Абул Азум президентлик сайловида ғолиб деб эълон қилинди.

Сайлов комиссияси президенти Изака Сонанинг эълон қилган натижаларига кўра, Абу ал-Азум 57,65%, мухолифат номзоди, собиқ президент Маҳамани Усмон 44,25% овоз олди.

Абу Ал-Азум келиб чиқиши араб бўлган Нигернинг биринчи президенти ҳисобланади ва у сунний мусулмондир. У араб, хауса, тубу, канурий, француз ва инглиз тилларида равон гапиради.

Абу Ал-Азумнинг аждодлари Ҳижоздаги Бани Салим Ал-Аднания Ал-Қайсия араб қабилаларига қайтади. Уларнинг баъзи уруғлари 11 асрда Шимолий Африкага кўчиб ўтган.