Мисрда ноёб астрономик ҳодиса юз берди (видео)

Қуёш нурлари Рамсес II ҳайкали юзига тик ва тўғри тушадиган ноёб астрономик ҳодиса душанба куни эрталаб Мисрнинг Асван вилояти жанубидаги Абу Симбел шаҳридаги ибодатхонасидаги Муқаддас Китоб хонасида содир бўлди.

Бу ҳодиса йилига икки марта, яъни 22 октябрь ва 22 февраль кунлари такрорланади. Бу мисрликларнинг минг йиллар давомида арифметик, муҳандислик ва астрономия соҳасидаги илми ва қобилиятининг юқори бўлганига гувоҳлик беради.

Ўз навбатида, Асван ва Нубия ёдгорликлари бўйича мутахассис Абдул Мунъим Саид “Қуёш қирол Рамсес II юзидан ўтиши ҳодисаси ноёбдир, чунки унинг ёши 33 асрга тенг”, дейди.

Саиднинг таъкидлашича, бу ҳодиса 20 дақиқа давом этади ва йил давомида икки марта содир бўлади, бири 22-октябрда тошқин ва қишлоқ хўжалиги мавсумини, иккинчиси 22-февралда йиғим-терим мавсуми бошланишини нишонлаш учун.