Жек Блек Borderlands фильмида Клептреп роботни ижро этади

Borderlands ўйини асосида шу ном билан фильм олинмоқда. Жек Блек бу фильмда бошқа юлдузлар Джейми Ли Кертис, Кевин Харт и Кейт Бланшетт билан биргаликда Клептреп исмли роботни ўйнайди.

Фильмнинг режиссёри яқинда “Соатли уй” фильмига директорлик қилган Эли Рот. “Мен Жек билан ишлашдан жуда хурсандман. Клептреп ўйиндаги энг кулгули персонажлардан бири ва Жек бу персонажни катта экранга олиб чиқиш учун жуда мос” – деди у.

Хақиқатдан Жек Блекнинг табиати қувноқ ўйинқароқ робот персонажига тўғри келади. Вorderlands филмининг экранлаштирилиши 2015 йилдан буён олиб борилмоқда. Таниқли юлдузлардан Кейт Бланшетт – Лилит, Жейми Ли Кёртис – Таннис ва Кевин Харт – Роланда ролида ўйнайдилар. Фильм сценарийсини “Чернобль” филмининг сценаристи Крейг Мазин ёзган.