Жанубий Кореядаги кенг майдонларни ёнғин қамраб олди

Якшанба кунидан бери давом этаётган ёнғинлар Жанубий Кореянинг жануби-шарқидаги Андонг ва Йихион минтақаларидаги кенг майдонлардаги ўрмонларни ва яшил майдонларни қамраб олди ва кулга айлантирди, дея хабар беради маҳаллий ёнғин хизмати.

Душанба куни ҳокимият мамлакат жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда юз берган ушбу офат 255 гектар майдонни эгаллагани тасдиқлади, дея хабар беради Жанубий Кореянинг расмий “Yonhap news” агентлиги.

Душанба куни эрталабдан бошлаб ёнғинни ўчириш учун 2000 га яқин фавқулодда вазиятлар ходимлари ва ўнлаб ўт ўчириш ускуналари жалб қилинган.

Жанубий Корея маъмуриятининг таъкидлашича, якшанба оқшомидан бери ёнаётган ҳудудлардан аҳолини эвакуация қилишга олиб келган ёнғинлар ёнган ахлатдан бошланган бўлиши мумкин, аммо шу кунларда қуруқ об-ҳаво ва шамоллар ёнғин майдонини кўпайтирди.