Илон Маск криптовалютаси Marscoin деб номланади

Tesla ва SpaceX асосчиси, миллиардер Илон Маск твиттерда берилган маслаҳатлардан келиб чиқиб келажакда ишлаб чиқиладиган криптовалютасини Marscoin деб номланишини айтди.

“Албатта унинг номи Marscoin бўлади”, – деб жавоб ёзди Маск твиттерда.

Муқобил вариантлар орасида Eloncoin номи ҳам бор эди. Лекин, бу номга миллиардер эътибор қаратмади.

Криптовалюта ишлаб чиқиш таклифи Илон кузатувчилари билан Твиттердаги суҳбати асносида таклиф этилди. Миллиардер Dogecoin криптовалютаси савдоларида қатнашаётганларни агарда савдоларда салбий ўзгариш юз берса қўллаб – қувватлашини айтган. Ушбу суҳбат давомида кузатувчилар Максга “дунё валютаси”ни ишлаб чиқишни таклиф қилишган. Шунинг ортидан янги рақамли валютага Marscoin номини беришга ҳам қарор қилган.

Беш кун аввал Маск кичик ўғлига Dogecoin валютасидан олиб берган эди. Бунинг натижасида ушбу валютанинг биржадаги нархи бир мунча кўтарилиб кейин яна тушган.

Эслатиб ўтамиз, Tesla компанияси 8 февраль куни
биткоин криптовалютасига 1,5 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритди ва келгусида биткоинни тўлов сифатида қабул қилиши мумкинлигини эълон қилди.