Андроид янги версиясининг хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар тарқаб кетди

Googleдан Андроид операцион тизими янги нусхасига оид энг катта хусусиятлар ҳақидаги хабарлар тарқаб кетди.

Андроид сайёрамиздаги энг машҳур мобил операцион тизимлардан бири бўлиб, ҳар йили Google уни янги, қизиқарли хусусиятлар ва дизайнлар билан бойитади.

Андроид 12 – бу дастурнинг навбатдаги версияси ва шу йил охирида ишга туширилиши режалаштирилган. У ҳали расман эълон қилинмасидан олдин мухлислар янгиланиш ҳақида баъзи тафсилотларни топдилар.

Шу ойнинг бошида, Google мухлисларига Андроид 12 ҳақида баъзи маълумотларни ошкор қилди. Унда фойдаланувчи интерфейси, хабарлар панели, махфийлик созламаларида ўзгаришлар бўлганини кўриш мумкин.

Андроид версияларини турли номлар билан аташ анъанасини сақлаб қолиш учун Андроид 12 ни Google ишлаб чиқувчилари “Snow Cone” (Қорли ширинлик) деб аташди.

Андроиднинг ушбу версияси шу ойнинг охирида чиқиши кутилмоқда.