Google интернетда қидиришни осонлаштиради

Google интернет-қидирув тизимида фойдаланувчиларга маълумотларни топишни осонлаштириш учун янги технологияни синовдан ўтказишни бошлаганлигини эълон қилди.

Google ҳозирда Қўшма Штатларда жойлашган компютерлар ва Андроид қурилмаларидаги қидирув тизимининг фойдаланувчилари интернетда қидираётган нарсалари ҳақида кўпроқ фойдали маълумотларни билиб олишлари мумкинлигини тушунтирди.

Янги хусусият туфайли фойдаланувчида Google браузери орқали ҳар бир қидирув натижаси ёнида қўшимча белги пайдо бўлади ва ушбу белгини босиш орқали натижа жойлашган сайт ҳақидаги маълумотларни кўринади.