Францияда қишлоқларнинг ўзига хослигини ҳимоя қилиш ҳақида қонун қабул қилинди

Франция қишлоқларда ҳукм сураётган шовқин ва ҳидлардан шикоятлардан келиб чиқиб, қишлоқ жойларининг “жисмоний меросини” ҳимоя қилувчи қонун қабул қилди, деб хабар бермоқда CNN.

Қишлоқ хўжалиги вазири Жоэль Жиронинг баёнотига кўра, сенаторлар қонун лойиҳасини қабул қилиш учун овоз беришди.

Вазир “Франция қишлоқларининг жисмоний меросини аниқлаш ва ҳимоя қилиш”га қаратилган қонун қабул қилинганлигидан хурсандлигини айтган.

Унинг қўшимча қилишича, қишлоқ жойларига хос бўлган товушлар ва ҳидларни яхшироқ тушуниш қўшнилар ўртасидаги келишмовчиликларнинг олдини олишда фойдалидир.

Жиронинг таъкидлашича, маҳаллий ҳокимият органлари қишлоқ меросини, шу жумладан, унинг ўзига хослигини аниқлашга масъулдир.

Францияда узоқ вақт давомида қишлоқ жамоаларида яшовчилар ва янги келганлар ўртасида ижтимоий зиддиятлар сони кўпаймоқда. Бир рамзий воқеа Моррис исмли хўроз атрофида бўлиб, у 2019 йил июль ойида маҳалладошлар хўрознинг эрталабдан чичқириши ҳақида шикоят қилгандан кейин суд қилинган.

Бироқ, Франция ғарбий қисмидаги Рошфор суди қўшниларнинг шовқин бўйича шикоятини рад этди ва уларга 1000 евро товон пули тўлашни буюрди.

“Бу хўроз. Хўрозларда қўшиқ айтиш истаги бор, – деди суд пайтида Моррисга эгалик қилган Коринне Фессо. – Бу қишлоқ, биз уни ҳимоя қилишимиз керак.”

Бу иш Францияда қишлоқ ва шаҳар ўртасидаги тафовут кучайиб бораётганининг рамзига айланди, чунки қўшнилар шаҳар аҳолиси бўлиб, улар йилига бир неча марта Цент-Пер-де-Оленга ташриф буюришган.