Япониялик ходим 2 млн почта маркасини ўғирлади

Токио полицияси “Жапан Пост” филиалининг собиқ бош бухгалтерини қиймати 891 минг АҚШ долларилик икки миллиондан ортиқ почта маркаларини ўғирлашда гумон қилиб ҳибсга олди.

“Кёдо” ахборот агентлиги хабарига кўра, терговчилар бу одам бошқа молиявий фирибгарликда ҳам иштирок этган деб ҳисобламоқда.

Гумон қилинишича, собиқ бухгалтер қиймати 2,6 миллион долларга тенг пул ва қимматбаҳо буюмларни ўзлаштирган ва у жиноятни содир этганлигини сўроқ пайтида тан олган.

Маълум қилинишича, бухгалтер йирик компанияларнинг кўрсатмаларига асосан кўплаб хатлар ёки посткарталарни юборишда маркаларни ўғирлаган.

Фирибгар почта қутиларини ва хатларини штампларсиз юборган ва ушбу маркаларни чегирмалар билан авиакомпания чипталари, поездлар ва купонларни сотишга ихтисослашган дўконларга сотган. Ноқонуний ишлаб топган пулларини ресторанларга ҳамда қимматбаҳо буюмларни сотиб олишга сарфланган.

Марка фирибгарлиги 2018 йилгача, бу бухгалтерни ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнггина аниқланган, Жапан Пост ўтган йили ишни полицияга юборганди.