Нетаняҳу Европа раҳбарларини “ҳалол сўйиш”ни тақиқламасликка чақирмоқда

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу Европанинг қатор раҳбарларига ёзма хатлар юбориб, улардан кошер бўйича “ҳалол сўйиш”га ўз мамлакатларида рухсат беришларини сўради.

Ушбу хабарлар Полша, Финляндия, Португалия, Испания, Италия, Германия, Венгрия, Ирландия, Франция раҳбарларига, Европа Иттифоқи Президенти ва Европа Кенгаши Президентига юборилган, деб хабар беради “Israel hayom” газетаси.

Ушбу хабарларда Исроил Бош вазири бир ойдан кўпроқ олдин чиқарилган Европа Адлия судининг қароридан “хавотирларини” билдирди, чунки Белгия ўз ҳудудида яҳудийлик қонунларига кўра сўйишни тақиқлаган эди. Европа Иттифоқидаги яҳудийларнинг диний муассасалар раҳбарлари ушбу қарордан ва уларнинг ҳаётига қийинчилик туғдиришидан хавотирда эканликларини билдирдилар.

Нетаняҳу “Бутун дунёдаги яҳудийлар қаерда яшашни хоҳласалар, ўз яҳудийликлари билан тўлиқ ҳолатда яшашлари керак”, деб таъкидлади.