“Burası İstanbul”

2020 йил 22 октябрь куни икки нафар Ўзбекистонлик қизлар Истанбулнинг Бешиктош ҳудудига бошқа сайёҳлар каби айланиб суратга тушиш учун чиқишади, қизларининг бирини укаси ҳам уларга ҳамроҳ бўлади.

Аввалига бетакрор манзарадан баҳра олиб денгиз бўйида ўтириб ҳар-хил мавзуда суҳбат қуришади, сўнгра алмашиниб ўзларини суратга олишга киришиб кетишади.

Суратга тушишга берилиб кетган ёшлар ўтирган жойларида сумкаларини қолдирганида уларни кимдир ўғирлаб кетиши ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаганди.

Ҳатто сумкаларини ўғирлаб кетган она болани ҳам эсдалик учун кадрга сиғдиришган. Қизларнинг ўғирланган сумкаларида 200 АҚШ доллари, фуқаролик паспорти, туристик виза ва бошқа нарсалар бўлган.

Бекназар Раҳматов,
Turkiyadagi_uzbeklar Telegram канали муаллифи