Британия иқтисодида 300 йил ичидаги энг катта пасайиш кузатилди

Расмий маълумотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британия иқтисодиёти 2020 йилда 9,9 фоизга пасайган.

Британия иқтисодиёти ҳанузгача коронавирусига қарши курашиш учун чекловлар жорий қилинган пайтда ушбу пасайиш юзага келган. Бу “Буюк Аёз” номи билан танилган қаттиқ совуқ тушган 1709 йилдан буён энг катта пасайишдир. Ўшанда асосан қишлоқ хўжалигига асосланган иқтисод инқирозга учраган.

Миллий статистика бюроси жума куни Британиянинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) октябрь ва декабрь ойлари ўртасида ўтган чоракка нисбатан 1 фоиз аниқлади.