Британияда барча балоғатга етганлар июль охиригача эмланади

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг айтишича, Британиядаги барча балоғат ёшига етганлар июль ойининг охирига қадар Ковид-19 вакцинасининг биринчи дозаси билан эмланади.

Жонсон ҳукуматнинг февраль ойининг ўрталарига қадар 15 миллион британияликларни эмлаш бўйича мақсадига эришгандан сўнг, душанба куни мамлакатдаги учинчи карантинни юмшатиш учун йўл харитасини эълон қилади.

Буюк Британия ҳукумати энди май ойигача вакцинани олиш истагини билдиргандан сўнг, 15 апрелга қадар 50 ёшдан ошган ҳар бир кишига биринчи дозани беришни мақсад қилганини айтди.

Расмий равишда дунёда ўлим сони бўйича Буюк Британия бешинчи ўринни эгаллаб тургани учун Жонсон ҳукумати бошқа Ғарб мамлакатларига қараганда тезроқ ҳаракат қилиб, вакциналар таъминотини таъминлашга киришди, дея хабар бермоқда Рейтерс.

Жонсон хотиржам бўлмаслик ҳақида огоҳлантириб, умумий изоляция аста-секин бекор қилинишини таъкидлади.

Ҳозирга қадар Буюк Британия вакцинанинг биринчи дозасини 17,2 миллион кишига берди, бу унинг 67 миллион аҳолисининг тўртдан биридан кўпроғини ташкил қилади ва эмлашлар сони бўйича фақат Исроил ва Бирлашган Араб Амирликларидан орқада қолмоқда.