Боинг 777 парвозлари тўхтатилди

Боинг авиакомпанияларга Федерал авиация маъмурияти имтиҳонидан сўнг ўз йўриқномаларини чиқармагунча, яқинда двигатели ёниб кетган “Боинг 777” самолётлари парвозларини тўхтатишни тавсия қилди.

Боинг Федерал авиация маъмурияти тегишли текширув протоколини белгилагунига қадар Pratt & Whitney 112-4000 двигателлари билан жиҳозланган Боинг 777 самолётларининг парвозини тўхтатиб туришни тавсия қилишини айтди.

Федерал авиация маъмурияти, Pratt & Whitney 112-4000 двигателлари билан ишлайдиган Боинг 777 самолётларини текшириш бўйича фавқулодда кўрсатмалар беришини айтди. “Юнайтед эйрлайнс” якшанба куни Pratt & Whitney 4000 двигателлари бўлган 24 та Боинг 777 самолётларининг барча парвозларини вақтинча тўхтатганини маълум қилди.