БМТ 57 давлатни ўз фуқароларини Суриядаги қочоқлар лагеридан олиб кетишга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассислари 57 та мамлакат ҳукуматини Суриядаги Ал-Ҳавл ва Рож қочқинлар лагерларидан зудлик билан  ўз фуқароларини олиб кетишга чақириб, икки лагердаги хавфли ва ғайриинсоний шароитлар ҳақида билдирди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, икки лагердаги қочқинлар сони 64 минг кишини ташкил этади, улар орасида Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар фуқаролари ҳам бор.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, лагерларда яшовчиларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади ва болаларнинг ярмига яқини беш ёшгача.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, икки лагерларда яшовчилари зўравонлик, эксплуатация ва шафқатсизликка дучор бўлмоқдалар. Уларнинг яшаш шароитлари ва улар билан муомала услубини қийноқ ёки бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган муомала турлари деб таърифлаш мумкин.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг экспертлари, икки лагердаги оғир шароитлар туфайли бир қатор одамлар вафот этганини қўшимча қилди. 1-дан 16-январгача бўлган даврда Ал-Ҳавл лагерида 12 суриялик ва бир ироқлик ўлдирилган.