Биткоин нархи 49 минг доллардан ошди

CoinMarketCap Биткоин рақамли валютасининг нархи янги рекорд даражадан ошиб кетгани ва 49 минг долларга сотилганини маълум қилди.

20 дан ортиқ биржалар маълумотларига кўра, ушбу крипто валютанинг қиймати ким ошди савдосида 49,143 минг долларга кўтарилиб, 2,7% ўсишга эришди.

Савдо ҳажми бўйича энг йирик крипто-валюта биржаси бўлган Binance платформасида Биткоин нархи 3 фоиздан ошиб, 49,300 долларга етди.

Биткоин “Мастер Кард” эълонидан ва “Тесла” қиймати 1,5 миллиард доллар бўлган “Биткоин” тангаларини сотиб олгани ҳақида хабардан сўнг шундай ўсишга эришди.