Билл Гейтс: Трампга ижтимоий тармоқларга қайтишига рухсат бериш керак

Микрософт асосчиси Билл Гейтснинг айтишича, АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Twitter, Facebook ва Yutubeда тақиқланганидан кейин унинг ижтимоий тармоқларга қайтишига рухсат берилиши керак.

Гейтснинг таъкидлашича, Трампга яна ижтимоий тармоқдаги фаолиятини давом эттиришга рухсат берилади, гарчи у ҳар хил постлар қўйиб, фитна назарияси ҳақида гапирса ҳам.

Гейтс: “Унинг (Трампнинг) кўплаб хабарлари сохта деб таснифланиши мумкин, аммо уларни ўқиш қизиқарли бўлади”, деб қўшимча қилди.

Трамп ўз тарафдорларини Капитолийга бостириб киришга ундаганликда айблангандан сўнг ижтимоий тармоқларда тақиқланган эди.