Билл Гейтснинг қизи коронавирусга қарши эмланди

Микрософт асосчиси Билл Гейтснинг қизи Женнифер Билл Гейтс барчани имкониятни бой бермасликка ва агар имконият бўлса, коронавирусга қарши эмлашни қабул қилишга чақирди.

Женнифер “Инстаграм” саҳифасида вакцинани қабул қилиш пайтида тушган суратини эълон қилди.

У шундай деди: “Мен ҳужайраларни ушбу вирусга қарши ҳимоя иммунитетини оширишга ўргатиш учун биринчи дозани олганимдан бахтиёрман. Тиббиёт талабаси ва шифокори сифатида бу менинг келажагимни ҳимоя қилиши ва хавфсизлигимни таъминлаганидан миннатдорман”.

“Сизга танлов имконияти берилганда барчани ўзингиз ва оилангиз ҳақида чуқур ўйлашга чақираман. Вакцинация қанча кўп бўлса, бизнинг жамиятимиз ҳамма учун хавфсизроқ бўлади.

Мен замонавий тиббиётда ушбу ютуқни қўлга киритган шифокорлар, олимлар, соғлиқни сақлаш мутахассислари, фармацевтлар ва бошқаларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бизнинг соғлиқни сақлаш ходимларимиз иложи борича кўпроқ одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун тиним билмай меҳнат қилмоқдалар”, деган у.