Байден коронавирусга қарши курашиш бўйича режасини ҳимоя қилмоқда

АҚШ президенти Жо Байден Ковид-19 эпидемияси даврида АҚШ иқтисодиётини қутқариш бўйича 1 триллион 900 миллиард долларлик режасини маъқулламоқда.

Байден АҚШ шимолидаги Милуоки шаҳридаги (Висконсин штати) форумда фуқароларнинг саволларига жавоб бериб: “Ҳозир сарфлаш керак, қаттиқ зарба бериш лозим”, деди.

У Ковид-19 инқирози пайтида бу тезкорлик билан амалга оширилиш кераклигини таъкидлаб, режаси бу йил 7 миллион иш ўрни яратишга имкон беришини таъкидлади.

Оммавий сўровномалар шуни кўрсатадики, америкаликларнинг аксарияти ушбу масалада янги президентни қўллайди. Жо Байденнинг ўзи ҳам: “Америкаликларнинг 69 фоизи менинг режамни қўллаб-қувватлайди!” деган.

Эмлаш кампанияси ҳақидаги саволга жавобан Байден июль ойи охирига қадар 600 миллион дозани, яъни барча америкаликларни эмлаш учун етарли вакцина олинишини айтган.

“Оддий ҳаёт тарзига қайтишга келсак, Милод байрамигача биз ҳозирги ҳолатдан бутунлай бошқача ҳолатда бўламиз”, деган.