Мутахассислар АҚШга янги ҳалокатли бўронлар келиши ҳақида огоҳлантирди

Мутахассислар Техас штати 4 миллиондан ортиқ одамнинг электр таъминотидаги узилишларини келтириб чиқарган қаттиқ совуқ тўлқини билан курашаётган бир пайтда Америка Қўшма Штатларига янги ҳалокатли бўронлар келиши ҳақида огоҳлантирди.

Об-ҳаво мутахассисларининг таъкидлашича, маҳаллий ва федерал мансабдорлар совуқ об-ҳавони яхшироқ ҳал қилишлари керак эди, айниқса, улар унга тайёргарлик кўришда етарлича ҳаракат қила олмаганлари сабабли, фуқаролар учун катта хавф туғдирди. Чунки, Техасдаги ҳаво ҳарорати пасайиши электр энергияси учун талабни оширди. Электр тармоқлари навбат билан электр энергиясини узишга мажбур бўлган.

АҚШ миллий об-ҳаво хизмати 16 февраль куни бутун кузатув даврида АҚШнинг 21 шаҳрида энг паст ҳарорат қайд этилганини айтди.

АҚШ метеорология вазирлиги сешанба куни эълон қилган баёнотида Линколнда ҳаво ҳарорати -35 даражагача, Хастингсда -34 даражагача пасайганини маълум қилди.