Демократлар вирусга қарши ёрдам доирасида 1400$ тўлашни таклиф қилди 

АҚШда демократлар жисмоний шахсларга қўшимча 1400 доллар тўланишини таклиф қилишмоқда, чунки Конгрес 1,9 триллионлик COVID-19 ёрдам пакетини кўриб чиқмоқда.

Демократлар болали оилалар ва кам даромадли инсонлар учун солиқ имтиёзларини кенгайтирди. Шунингдек, комиссия баъзи ишсизларга соғлиқни сақлаш учун субсидиялар тақдим қилишни режалаштирмоқда.

Байденнинг президетлик ишларига киришганидан уч ҳафта ўтар ўтмас у унинг асосий мақсадлари вирусни енгиш ва иқтисодни тиклаш эканлигини баён қилди. Коронавирус пандемияси 460 000 америкаликни ҳаётдан олиб кетди, иқтисодиёт эса кризис бошланганидан бери 10 миллион иш жойларини йўқотди.

Демократлар Республикачиларни уларга қўшилишидан умид қилмоқда. Республикачилар ўз навбатида Демократлар икки партиявий компромиссиз ўз режаларини илғор сураётганини танқид қилишмоқда.

Республикачилар партияси кўпроқ ўз диққатини вакцинани тарқатишга, оилалар ва кичик бизнес учун ёрдам беришга қаратмоқда.

Ўтган йилнинг декабр ойида ҳар бир кишига 600 доллардан тўланиши маъқулланган эди. Энди бу суммага яна 1400 доллар қўшилди ва умумий сумма 2000 долларни ташкил қилмоқда. Бу сумманинг маъқулланишини Демократлар собиқ президент Доналд Трамдан унинг сайловолди компанияси вақтида талаб қилган эди. Ушбу режа болали оилаларнинг қашшоқлигига қарши курашга қаратилган бўлиб, болалар учун бир йиллик солиқ имтиёзларини оширади. Ҳозирда имтиёз йилига 2000 доллар бўлса, эндиликда 6 ёшгача бўлган болалар учун 3600 долларгача, ва 17 ёшга тўлган болалар учун 3000 долларгача ошириш таклиф қилинмоқда. Тўловлар ойма ой амалга ошириб борилиши белгиланган.