Байден Япония, Ҳиндистон ва Австралия билан “тўртлик” иттифоқини қайта тузмоқчи 

АҚШ президенти Жо Байден Австралия, Ҳиндистон ва Япония билан музокаралар олиб борилаётгани, ушбу мамлакатлар билан “тўртлик” деб номланган иттифоқни (Quad) қайта ташкил қилишга ҳаракат қилаётганини маълум қилди.

АҚШ Давлат департаментининг таъкидлашича, пайшанба куни давлат котиби Энтони Блинкен уч мамлакат ташқи ишлар вазирлари билан виртуал учрашув ўтказади ва кун тартибига Ковид-19 пандемияси ва иқлим ўзгаришини муҳокама қилиш ҳам киради.

“Хавфсизлик бўйича тўртлик” 2007 йилда бошланган ва бу ғоя Япониянинг собиқ бош вазири Шинзо Абега тегишли бўлиб, у тез ривожланаётган Хитой билан мувозанатни ўрнатиш учун шериклар топишга интилган эди.

Тўртлик мамлакатлари ноябр ойида Бенгал кўрфазида ва Араб денгизида тўртта денгиз машғулотларини ўтказдилар, унда Австралия сўнгги ўн йилдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта иштирок этди.

Хитойнинг расмий “Глобал Таймс” газетаси Байденни тўрт томонлама иттифоқнинг янгиланиши стратегик хато бўлиши ва Пекин билан “хавфли стратегик қарама-қаршиликка олиб келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган эди.