АҚШ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига кузатувчи сифатида қайтади

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен душанба куни АҚШ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига кузатувчи сифатида қайтишини эълон қилди.

Блинкен ва АҚШнинг Женевадаги яна бир юқори мартабали дипломати Вашингтон ҳозирча кузатувчи сифатида кенгашга қайтишини, аммо тўлақонли аъзо бўлишга интилишини эълон қилади.

АҚШнинг амалдаги маъмурияти Инсон ҳуқуқлари кенгаши ислоҳотларга муҳтож, аммо ўзгаришга интилишнинг энг осон йўли бу кенгашда иштирок этишдир, бу “зулм ва адолатсизликка қарши курашувчилар учун муҳим форум”, деб таърифлаган.

2018 йилда Қўшма Штатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашидан чиқишини эълон қилган эди.

Собиқ президент Доналд Трамп маъмуриятининг вакиллари Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашни Исроилга қарши “тарафкашлиги” баҳонасида бир неча бор танқид қилишган, Венесуела, Хитой ва Кубанинг ушбу кенгашга аъзолиги тўғрисида ҳам салбий фикр билдиришган.