Американинг бешта компанияси 2020 йилда катта даромадларни қайд этди

Американинг “Wall Street Journal” газетаси ўтган йили ахборот технологиялари соҳасида фаол бўлган бешта йирик Америка компаниясининг даромади триллион доллардан ошиб кетганлигини хабар қилди.

Ушбу компаниялар “Facebook”, “Amazon”, “Microsoft”, “Apple” ва “Google”дир. Газетанинг ёзишича, ушбу компанияларнинг даромадлари 2019 йилга нисбатан 2020 йилда тахминан 20 % га ўсган.

2020 йилда уларнинг умумий даромадлари 1,1 триллион долларга етиб, фойдаси эса 24 фоизга ўсган.

Журналнинг ёзишича, пандемия туфайли мазкур компаниялар даромадлари кўпайгани сабаб шуки, кўплаб ишхоналар масофадан ишлашга ўтганидан сўнг, Apple ноутбуклари ва планшетлари савдоси кўпайган.

Шунингдек, Microsoft компютерлар савдоси, видео қўнғироқлар хизматлари ва булутли сақлашдан қўшимча даромад олди, Интернет-тижорат эса Google ва Amazon учун қўшимча даромадлар келтирди.