Америкалик журналист аёл Трампни жинсий зўравонликда айбламоқда

Ёзувчи ва журналист Элизабет Джин Кэрол АҚШнинг собиқ президентини бир неча йил олдин уни зўрлаганликда айблаяпди. Унинг адвокатлари Трампнинг ДНК намунасини олишга интилмоқда.

Рейтерсга берган интервьюсида Керолнинг таъкидлашича, унинг адвокати Трампга қарши айбловни 2019 йил ноябрида тақдим қилган, бироқ у рад этилган. Энди у Трампни яна судга бермоқчи. Трамп Керолни ҳеч қачон учратмаганини айтди ва уни янги китобини тарғиб қилиш учун ёлғон гапиришда айблади.

77 ёшли “Элле” журнали собиқ ёзувчиси суд даъвосида товон пули ва Трампнинг аввалги баёнотларини қайтариб олишини талаб қилмоқда. Бу Трампга қарши жинсий айбловлар билан боғлиқ бўлган икки ҳолатдан бири бўлиб, Трамп ўз лавозимини тарк этгандан кейин тезлашиши мумкин, деб хабар қилмоқда Рейтерс.