Америкалик итига 5 миллион доллар васият қилди (видео)

84 ёшида вафот этган Теннеси штатилик ишбилармон Билл Дорис ўз бойлигининг 5 миллион долларини ўзининг 8 ёшли ити “Лулу” га қолдирган.

Билл илгари жуда кўп саёҳат қилган ва у уйида йўқлигида кимдир “Лулу”га ғамхўрлик қилишини хоҳлаган, шунинг учун у Бертон исмли аёлни ёллаган. У Биллнинг васиятини билганидан кейин шундай деди: “Мен ҳақиқатан нима дейишни билмайман. Аммо шуни айта оламанки, у итини жуда яхши кўрарди ва у унинг энг яқин дўсти эди”.

Васиятномада 5 миллион доллар Лулуни парваришлаш фондига ўтказилиши кўрсатилган.

Бундан олдин меҳмонхоналар тармоғининг эгаси Леона Хелмсли 2007 йилда вафотидан кейин итлари учун 12 миллион доллардан кўпроқ пул қолдирган.

Ишбилармон аёл Муриел Зиеберт итларига 100 минг доллар, машҳур актриса Лоран Бекол эса итига қараш учун 10 минг доллар қолдирган.