Туркия янги дрон ишлаб чиқаришни бошлади

Туркиянинг Baykar Technologies компанияси янги юқори баландликда учадиган Akinci учувчисиз қирувчи самолётларини ишлаб чиқаришни бошлади.

Бу ҳақда компаниянинг бош ижрочи директори Селжук Байрактар “CNN”га берган интервюсида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, дрон оддий кўз билан кўриш мумкин бўлмаган нишонларни аниқлашга, ҳаво нишонларини тутишга ва қуруқликдаги нишонларни бомбардимон қилишга қодир.

Туркия Мудофаа вазирлиги Туркия армиясига ушбу зарба берадиган учувчисиз самолётларни етказиб бериш, одатий ҳарбий самолётларга босимни камайтиришга имкон беришини таъкидлади.

Маълум бўлишича, Akinci  разведка самолётининг қаноти узунлиги 20,6 метрга етган, парвоз пайтида унинг вазни 4,5 тонна ва ҳавода қолиш муддати 24 соат.

Дронга тармоқ радарлари, 6 та электрон компютер, сунъий интеллект ва 1350 кг фойдали юкга эга 6 та ташувчи қурилмалар ўрнатилди.

Учувчисиз самолёт ҳаво-ҳаво ракеталари ва қуруқликдаги нишонларни бомбардимон қилиш учун мўлжалланган бомбаларни ишлатиши мумкин.

Дрон Украинада ишлаб чиқарилган Э-450Т турбинали двигатель билан жиҳозланган.

Дрон биринчи парвозини 2019 йил декабрда амалга оширган. Унинг иккинчи намунаси 2020 йилда 12 км баландликда синовлардан ўтган.