Вашингтон Россия, Туркия ва БААни Ливиядаги ҳарбий аралашувларни тўхтатишга чақирмоқда

АҚШнинг БМТдаги вакили Ричард Миллс, Россия ва Туркия Бирлашган Араб Амирликларини Ливиядаги ҳарбий аралашувларни тўхтатишга чақирди.

“Биз барча ташқи томонлардан, шу жумладан, Россия, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларидан Ливия суверенитетини ҳурмат қилишни ва Ливиядаги барча ҳарбий аралашувларни дарҳол тўхтатишни сўраймиз”, – деди америкалик дипломат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ливия бўйича йиғилишида.

У: “Октябр ойида тузилган сулҳ битимига биноан биз Туркия ва Россиядан ўз кучларини мамлакатдан зудлик билан олиб чиқиб кетишни ва улардан Ливияда ёллаган, жойлаштирган ва молиялаштирган хорижий ёлланма ва ҳарбий агентларни олиб чиқиб кетишларини сўраймиз”, деб қўшимча қилди.

Россия Ливияга ёлланма аскарларни юборгани бўйича барча айбловларни рад этди ва ушбу айбловларни қўйганлар бунга далил келтирмаганлигини таъкидлади.