АҚШ Сомалидан сўнгги қўшинларини олиб чиқиб кетмоқда

АҚШ ҳарбий кучлари Сомалидан ўз кучларини олиб чиқишни якунлади, буни АҚШнинг Африка қўмондонлиги тасдиқлади.

АФРИКОМ вакили полковник Кристофер Карнс кучларни қайтариш белгиланган муддатдан олдин якунланганлигини тасдиқлади.

Сомалида ҳанузгача Американинг “жуда чекланган” контенгенти борлигини айтган Карнс, “Бизнинг диққатимиз “аш-Шабааб”га қаратилган ва улар бизни синаб кўришлари мақсадга мувофиқ эмас”, деб таъкидлади.

Сўнгги йилларда Сомалидаги 700 га яқин америкалик аскарлар “Аш-Шабааб”га қарши урушда Сомали хавфсизлик кучларига ёрдам беришди ва улар шунингдек, Сомалининг махсус кучларини ўқитишди.

АҚШ ҳарбий амалдорлари аввалроқ шахсий таркиб Кения каби қўшни давлатларга кўчирилишини айтган эди, аммо Карнс “давом этаётган операциялар туфайли” АҚШ кучлари Африкада қаерга кўчирилганлиги тўғрисида маълумот бермаган.