Энг қиммат брендлар рўйхатида яна технологик компаниялар етакчи

Brand Finance томонидан тайёрланган “Дунёнинг энг қиммат 500 та бренди – Глобал 500-2021” ҳисоботида технология тармоғи яна етакчилик қилмоқда. АҚШнинг технологик компаниялари эса рўйхатнинг биринчи тўртлигида.

Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, Tesla, Space X ва Neuralink каби технологик компанияларга эгалик қилувчи Элон Маск, 2020 йил январидан 2021 йил январигача бўлган даврда ўз бойлигини тахминан 7 бараварга кўпайтирган. Маск ҳозирда 210 миллиард долларлик бойлик билан энг юқори поғонани эгаллаб турибди.