Телеграм асосчиси Андроидга ўтишга чақирди

“Телеграм” тезкор хабар алмашиш дастурининг асосчиси Павел Дуров ўз маълумотларини сақлаб қолиш учун ўз фойдаланувчиларини IOS дан Андроидга ўтишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, Apple ва Google нинг монополияси Твиттерга нисбатан эркинликларга энг катта таҳдиддир, чунки Apple йирик компания сифатида сиз фойдаланадиган дастурларнинг киритилишига чекловлар қўйиши мумкин. “Шунинг учун мен фойдаланувчиларни IOS дан Андроидга ўтишни тавсия қиламан. Бу эркин ахборот оқимини сақлаб қолиш учун хавфсизроқ йўлдир”, деган у.

Буни “Телеграм” тезкор хабар алмашиш иловаси асосчиси Павел Дуров томонидан фойдаланувчининг App Store дўконидан Parler дастурини ўчириш ҳақидаги изоҳига оид интервьюсида айтиб ўтди.

Шуниси эътиборлики, 9 январ куни Apple компанияси App Store да Parler дастурини ўчириб ташлади.

Американинг СNN телекомпанияси Parler  дастури бошқа тармоқларга муқобил сифатида ишга туширилганлигини таъкидлади. Ушбу дастур АҚШ президенти Доналд Трамп тарафдорлари орасида катта машҳурликка эга бўлган эди. Parler дастурининг фойдаланувчилари ўн миллион нафарга етган эди.