Коронавирус. Британия вазиятнинг жиддийлигидан хавотирда

Ковид-19 нинг дунёнинг турли бурчакларида тарқалиши хавфи тўғрисида янги, жиддий огоҳлантиришлар такрорланди, шу билан бирга вирус билан касалланганларнинг сони дунё мамлакатларида 90 миллиондан ошди.

Бугунги кунда “Worldometer” статистик платформасидан олинган сўнгги маълумотларга кўра, пандемия бошланганидан буён бутун дунёда ушбу вирус билан касалланганларнинг умумий сони 90 миллион ва 100 минг ҳолатга етган, вафот этганлар сони эса бир миллион 935 мингдан ошган.

Коронавирусининг янги турининг тарқалишига қарши курашда пойтахтда фавқулодда ҳолат эълон қилган Британияда Соғлиқни сақлаш вазири Метт Хенкок бугун мамлакат соғлиқни сақлаш соҳаси “ўта қийин вазиятга” тушиб қолганини айтди.

Пандемия бошланганидан буён Британияда тасдиқланган умумий ҳолатлар 3 118 000 дан ошди ва 81 960 дан ортиқ ўлим қайд этилди.