Ҳиндистонда деҳқонлар ер ислоҳотига қарши очлик эълон қилишмоқда

Ҳиндистонлик деҳқонлар хавфсизлик кучлари билан бир ҳафта давом этган, юзлаб одамларнинг ўлимига ва юзлаб кишиларнинг яраланишига сабаб бўлган тўқнашувлардан сўнг, шанба куни янги қишлоқ хўжалиги қонунларига қарши бир кунлик очлик эълон қилишди.

Намойишларни ташкиллаштираётган қишлоқ хўжалиги касаба уюшма ҳаракатининг етакчиси Даршан Пал ўз навбатида “деҳқонлар ҳаракати тинч эди ва шундай қолаверади, 30 январь воқеаларини уюштиришдан мақсад ҳуқуқий қадриятлар ва тинчликсеварликни кўрсатишдир”, деб таъкидлади.

Ҳиндистонда ўн минглаб фермерлар икки ойдан кўпроқ вақт давомида пойтахт Ню-Деҳли четидаги майдонларида норозилик намойишлари ўтказдилар, улар қонунлар ишлаб чиқарувчилар ҳисобига йирик хусусий харидорларнинг манфаатларига хизмат қилади, деб ҳисоблашмоқда. Ҳиндистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида мамлакат 1,3 миллиардлик аҳолисининг ярмига яқини ишлайди.