Google ақлли қурилмалар учун янги операцион тизимни ишлаб чиқади

Технологияларга оид веб-сайтлар Google телефонлар ва ақлли қурилмалар учун янги операцион тизимни ишлаб чиқиш устида иш олиб бораётганини эълон қилди.

Олинган маълумотларга кўра, Google Linux тизими асосида Андроид тизимининг соддалаштирилган версияси бўлган MicroDroid деб номланган тизимни ишлаб чиқмоқда.

Ушбу версия анъанавий операцион интерфейсга эга бўлмаган телефонлар учун виртуал операцион тизим бўлиб, оддий Андроид тизимларига қараганда соддароқ ва маълумотлар билан ишлашда тезроқ бўлиши, шу билан бирга, ушбу тизим маълумотлар хавфсизлиги жиҳатидан яхшироқ бўлиши кутилмоқда.

Баъзи таҳлилчилар ушбу тизим Qualcommнинг сўнгги Snapdragon 888 процессорлари билан ишлаши мумкин, деб ҳисоблашади.

Google олдинроқ Chrome ОС тизимидан ақлли қурилмалар учун операцион тизимларни ишлаб чиқиш бўйича бир нечта лойиҳалар устида ишлаётганини ва шунингдек, Linux платформаларига асосланган тизимларни ишлаб чиқаётганини маълум қилган эди.