АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги черковда портлаш содир бўлди

Америка ҳукумати шанба куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги “First Works” черковида содир бўлган тартибсизлик ва портлатишлар бўйича тергов бошлаганини тасдиқлади.

Шаҳар полицияси бошлиғи Девид Реносо портлаш манбаи портловчи мослама бўлганига ишонишини айтди.

Лос-Анжелесдаги Федерал қидирув бюроси вакили Лаура Эмилернинг таъкидлашича, ҳодиса бўйича расмийлар ҳанузгача ҳеч кимни ҳибсга олмаган ва сабабини аниқламаган. У: “Биз ҳеч нарсани истисно қилмаймиз”, дея қўшимча қилган.

Ушбу черковнинг пастори Брюс Мехиа ўзининг ноанаънавий жинсий ореантиция вакилларига нисбатан тоқатсизлиги ва яқинда президентлик фаолиятини бошлаган Жо Байденни танқид қилиши билан ажралиб турган.

“KNBC” канали портлаш оқибатида жароҳатланганлар бўлмаганлиги ҳақида хабар берган.